Ссылки доступа

Қирғизистонда "Осмон" инновацион шаҳарча қурилмоқда


"Осмон" шаҳрнинг лойиҳаси
"Осмон" шаҳрнинг лойиҳаси

Мутасаддилар лойиҳа тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этмоқда.

Қирғизистон президенти маъмурияти Ишлар бошқарувчиси Қанибек Туманбоевнинг маълум қилишича, Осман шаҳрининг қурилиши май ойидан бошланади. Бу ҳақда у маҳаллий ОАВга берган интервьюсида айтди.

Туманбоев лойиҳа тўхтатилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“Ҳужжатларни тайёрлаш ишлари узлуксиз давом этди. Инвесторлар томонидан техник-иқтисодий асосларни қайта ишлаш бўйича таклифлар бўлган, шунинг учун ҳозир бу йўналишда иш олиб борилмоқда, якуний босқичга келиб қолди. Осмон шаҳри қурилиши май ойида бошланади”, деди у.

Туманбоевга кўра, президент Садир Жапаров капсула беришга ваъда қилган лойиҳаларнинг бирортаси ҳам тўхтатилмаган. "Баъзи лойиҳаларни амалга ошириш тугалланиши биланоқ, бошқа лойиҳалар дарҳол бошланади", - дея қўшимча қилди у.

Президент Садир Жапаров 2023 йил ёзида Осмон шаҳри қурилишига пойдевор қўйган эди. Жапаров «Осмон»ни қуришдан асосий мақсад Қирғизистонда туризмни ривожлантириш ва сармояларни жалб қилиш деб атаган.

Осмон шаҳрининг майдони 4 минг гектарни ташкил қилади. Иссиқкўлнинг шимолий соҳилида қурилиши керак бўлган янги шаҳар 500-700 минг аҳолига мўлжалланган. Мамлакат расмийларининг режасига кўра, шаҳар 7-10 йил ичида қурилади ва 20 миллиард долларга тушиши мумкин Биринчи инвестор сифатида Жанубий Кореянинг Promise Land ширкати жалб қилинган.

XS
SM
MD
LG