Ссылки доступа

Хоразмдаги мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчисини калтаклади


Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчи дарс вақтида ўғил ва қизни аёвсиз калтаклагани акс этган видео тарқалди.

Интернетда ўқитувчи бошланғич синфларга дарс вақтида аввалига ўқувчи болани ургани, сўнг ўқувчи қизга бақириб, қаттиқ калтаклагани акс этган видео тарқалди. Қиз партасида ўтирган бўлса ҳам, ўқитувчи уни уришдан тўхтамаган.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса Хонқа туманидаги 36-сонли мактабда содир бўлган. Бошқарма ўрганиш ишлари олиб бораётганини маълум қилди. Воқеа 23 февраль куни содир бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётгани, вазият вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берди.

Жабрланувчиларнинг жароҳатларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза ҳам тайинланган.

XS
SM
MD
LG