Ссылки доступа

Қозоғистоннинг собиқ маданият вазирига янги айбловлар қўйилди, лекин аввал тайинланган жазо муддати ўзгармади


У аввалроқ ўн бир йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Қамоқда 11 йиллик жазони ўтаётган Қозоғистоннинг собиқ маданият вазири Аристанбек Мухамедули рейдерлик ва мансаб ваколатини суистеъмол қилишда ҳам айбдор деб топилди. Бу ҳақида Остона суд хабар бермоқда.

У аввалроқ давлат бюджетидан ажратилган катта суммани ўзлаштирганликда ва пора беришда айбланган эди.

Енгилроқ жазо оғирроқ жазо билан қамраб олингани ҳисобига суднинг янги ҳукми билан Мухамедулининг умумий қамоқ муддати 11 йиллигача қолаверди. Унга шунингдек бир умрга давлат ишида ишлаш тақиқланди.

Суд собиқ вазирни "Дипломат" мехмонхонасини рейдерлик қилиб олиб қўйиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича айбдор деб топган.

Аристанбек Мухамедули 2022 йилнинг май ойида ҳибсга олинганди. У “Олтин одамнинг дунё музейлари бўйлаб юриши” халқаро кўргазмасини ўтказиш учун ажратилган 146 миллион тенгени (337 минг доллардан кўп) ўзлаштирганликда айбланмоқда. Мухамедули 2019 йилда Остонадаги Миллий музейга раҳбарлик қилишни бошлаган. 2021 йил музейда “Олтин одамнинг дунё музейлари бўйлаб юриши” халқаро кўргазмаси ташкил этилган. Кўргазма Россия, Туркия, Греция, Малайзия, Шимолий Македония, Ўзбекистон каби 12 давлатда намойиш этилган.

Мухамедули 2014 йилдан 2019 йилгача Қозоғистон маданият вазири бўлган.

XS
SM
MD
LG