Ссылки доступа

Хоразмда қиймати 10 млрд доллардан зиёд газ-кимё мажмуаси қурилади


Хоразмда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд йирик газ-кимё мажмуаси қурилади. Бу ҳақда 29 евраль куни Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилишда маълум қилди.

Лойиҳани барпо қилиш бўйича дунёнинг шу соҳада энг илғор компаниялари билан музокара бошлангани таъкидланди.

«Бу лойиҳа ишга тушса, 3 мингта иш ўрни яратилади, йилига 2,4 миллион тонна юқори қўшилган қийматли полимерлар ишлаб чиқарилади. Бу нафақат Хоразм учун, балки республикамиз саноатининг флагмани бўлади», — деди президент.

Шунингдек, бошқа вилоятлардаги каби Хоразмда ҳам кеча Франциянинг машҳур «Вольталиа» компанияси билан ҳамкорликда илк бор 100 мегаваттли қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.

Бундан ташқари, саноатни ривожлантириш жамғармасидан Хоразмга 100 миллион доллари ажратиладиган бўлди.

Йиғилишда президент хорижий инвесторлар билан учрашиб, уларни 700 миллион долларлик лойиҳалари билан танишди. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларнинг ҳам 200 миллион доллар инвестиция киритиш таклифлари кўриб чиқилгани қайд этилди.

Таъкидландики, саноат учун аввало барқарор энергия манбалари зарур.

XS
SM
MD
LG