Ссылки доступа

Австриядан бошпана сўраган қорақалпоқ фаоли Қўшқорбай Тўремуратов Варшавага депортация қилинди


Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси фаоллари  Қўшқорбай Тўремуратов (орқа фонда) ва Оқилбек Муратов
Қозоғистондаги қорақалпоқ диаспораси фаоллари  Қўшқорбай Тўремуратов (орқа фонда) ва Оқилбек Муратов

Аввалроқ, Польша ҳам унинг бошпана сўровини рад этган эди. Тўремуратовнинг бу галги сўрови ҳам қондирилмаса у Ўзбекистон ёки Қозоғистонга қайтарилиши мумкин. 

Қозоғистонда яшаб келган, асли Ўзбекистон фуқароси бўлмиш қорақалпоқ фаоли Қўшқорбай Тўремуратов 29 февраль куни Венадан Варшавага депортация қилинди. Бу ҳақди унинг ўзи Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.

Ҳозирда у билан алоқа узилган. Freedom for Eurasia ташкилоти раҳбари Лейла Назгул Сейитбек Қўшқорбай Тўремуратов айни дамда Варшава аэропортидаги изоляторда эканлигини тасдиқлади.

Қўшқорбай Тўремуратов Варшавага ЕХҲТ мажлисида иштирок этиш учун келган эди. Ўзбекистонда у қидирувга берилганидан сўнг у Венага ўтиб, Австриядан бошпана сўраган. Австрия унинг бу сўровини рад этган ва Варшавага қайтариб юборди, чунки у Австрияга айнан Польша орқали келган. Аввалроқ, Польша ҳам унинг бошпана сўровини рад этган эди. Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетган, қорақалпоқ диаспорасининг ҳаётида фаол бўлган Тўремуратовнинг бу галги сўрови ҳам қондирилмаса у Ўзбекистон ёки Қозоғистонга қайтарилиши мумкин.

Қўшқорбай Тўремуратов, 2022 йилда Қозоғистонда қорақалпоқ фаолларини ҳибсга олиш бошланганидан сўнг, Варшавада бўлиб ўтаётган “Инсон ўлчови” конференциясида иштирок этиш учун Польшага келган ва шу ерда қолиб кетган.

XS
SM
MD
LG