Олмаотада Абзал Достияров қўлга олинди. У Ауэзов тумани ички ишлар бўлимида сақланмоқда. Бу ҳақида фаолнинг ўзи ИИБдан жонли эфир қилиб хабар қилишга улгурган.
Абзал Достияровнинг рафиқаси Дана Сарсенбай фаолга ҳеч қандай чақирув қоғози берилмаганини, уни 10га яқин ходим қизининг боғчаси олдида куч ишлатиб қўлга олганини айтмоқда.
Абзал Достияров Қўнаев шаҳрида ҳибсга олинган журналист Думан Муҳаммедкарим бўйича суд жараёнини фаол ёритган эди.
Полиция ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган. 1 март куни Ауэзов тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилган Озодлик мухбирина ходимлар раҳбарият билан боғланишини айтган.
Абзал Достияров Қўнаев шаҳрида ҳибсга олинган журналист Думан Муҳаммедкарим бўйича суд жараёнини фаол ёритган эди.