Ссылки доступа

Қорақалпоқ фаоли Қўшқорбай Тўремуратов Польшадан бошпана сўради


Тўремуратовнинг бу галги сўрови ҳам қондирилмаса у Ўзбекистон ёки Қозоғистонга қайтарилиши мумкин. 

Қозоғистонда яшаб келган, асли Ўзбекистон фуқароси бўлмиш қорақалпоқ фаоли Қўшқорбай Тўремуратов Польшадан бошпана сўради. Бу ҳақида унинг ўзи X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Аввалроқ у Австриядан бошпана истаган эди, бироқ Вена бу талабни рад этган ва 29 февраль куни уни, Дублин шартномасига кўра, Тўремуратовга Шенген визасини берган Варшавага депортация қилган.

Виза Қўшқорбай Тўремуратов Варшавада бўлиб ўтган ЕХҲТ мажлисида иштирок этиш учун берилган эди. ЕХҲТ йиғинида Тўремуратов Қорақалпоғистон мавзусида чиқиш қилган. Сўнгра, у Венага ўтиб, Австриядан бошпана сўраган. Австрия унинг бу сўровини рад этган ва Варшавага қайтариб юборди, чунки у Австрияга айнан Польша орқали келган. Аввалроқ, Польша ҳам унинг бошпана сўровини рад этган эди. Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетган, қорақалпоқ диаспорасининг ҳаётида фаол бўлган Тўремуратовнинг бу галги сўрови ҳам қондирилмаса у Ўзбекистон ёки Қозоғистонга қайтарилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG