Ссылки доступа

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ер қимирлади


Қашқадарё вилоятида 4 март куни 4,6 балли зилзила юз бергани тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Хабарда айтилишича, зилзила 4 март куни маҳаллий вақт билан соат 11:29 да юз берди. Унинг эпицентри Миришкор туманида бўлган. Зилзила координаталари: 38,78 градус шимолий кенглик; 64,94 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 8 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 457 километр жанубий-ғарбда.

Зилзила Қашқадарё вилояти ҳудудида 2-3 балл кучланишда сезилган.

1 март куни Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила бз бергани хабар қилинганди.

Қирғизистон Миллий фанлар академияси Сейсмология интститутининг билдиришича, 4 март куни эпиуентри Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳридан 35 километр узоқликда бўлган 5,8 магнитудали зилзила юз берган.

Зилзила Чўлпонотада 4,5 балл, Бишкекда 4 балл, Қорақўлда 3,5 балл кучланишда сезилган.

Шунингдек, 4 март куни Олмаотага ҳам ер қимирлаган. Расман билдирилишича, зилзила кучи 4,5 балл бўлган.

XS
SM
MD
LG