Ссылки доступа

Freedom House Тожикистонни дунёдаги “энг репрессив” давлатлар қаторида санади


Халқаро ҳуқуқбонларнинг  “Дунёда эркинлик – 2024. Сохта сайловлар ва қуролли низолардан кўрилаётган зарар” номли йиллик ҳисоботи 29 февраль куни чоп этилган.

Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистонни 2023 йилда дунёдаги “энг репрессив” давлатлардан бири деб топди.

Ташкилот ўзининг янги ҳисоботида Тожикистонга 100 баллдан атиги 5 балл берган.

Халқаро ҳуқуқбонларнинг “Дунёда эркинлик – 2024. Сохта сайловлар ва қуролли низолардан кўрилаётган зарар” номли йиллик ҳисоботи 29 февраль куни чоп этилган.

“Сўз эркинлигига қарши давом этаётган тазйиқлар ва Помирдаги этник озчиликка нисбатан зуғум деб Тожикистоннинг 2023 йилдаги эркинлик кўрсаткичи икки поғонага камайди”, дейди Freedom House Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича таҳлилчиси Кетрин Грот.

Гротнинг Озоди радиосига айтишича, сўнгги ўн йил ичида Тожикистонда эркинлик даражаси кескин пасайган.

"Бу автократик президент Имомали Раҳмоннинг 1992 йилдан бери иқтидорга ёпишиб олишининг натижасидир", дейди Кетрин Грот.

Ҳисоботда фуқаролик жамияти ва мустақил ОАВ учун тобора чекланиб бораётган муҳит, 2021-2022 йилларда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида содир бўлган воқеалар пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари, гендер ва диний эътиқод эркинлиги, жазони ижро этиш тизимини ислоҳ қилиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Тожикистон расмийлари ҳозирча ҳисобот юзасидан ўз қарашини маълум қилмаган. Авваллари улар доимо ҳуқуқбонларни муаммони нохолис ва бирёқлама ёритишда айблаб келган.

XS
SM
MD
LG