Ссылки доступа

Қирғизистонда фаол Мелис Аспеков 7 йилга озодликдан маҳрум этилди


Бу Мелис Аспековнинг иккинчи марта судланишидир.

Бишкекнинг Первомайский туман суди фаол Мелис Аспековни жиноятга тайёргарлик кўриш ва оммавий тартибсизликларга тарғиб этишда айбдор деб топиб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда унинг ўғли Аали Аспеков 4 март куни маълум қилди. Аспеков жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Мелис Аспековнинг ўзи унга қўйилган айбловларни рад этган ва апелляцияга бермоқчи.

Бу Мелис Аспековнинг иккинчи марта ҳибсга олиниши.

2020 йил октябрь воқеалари оқибатида ҳокимиятга келган Садир Жапаров тарафдори бўлган Аспеков 2021 йилда “Қирғиз темир йўли” корхонаси раҳбариятидан 250 минг доллар товламачилик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Аспеков 7 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2023 йилнинг май ойида озодликка чиққанди.

XS
SM
MD
LG