Ссылки доступа

Қозоғистонда фаоллар норози бўлаётган утиллаштириш йиғими арзонламайди


Снижение тарифов на утилизационный сбор в Казахстане не рассматривается, пишет информационное агентство КазТАГ со ссылкой на пресс-службу министерства промышленности и строительства.

Қозоғистонда автомобиллар деталлари ва мойларини қайта ишлаш учун тўлов – утиллаштириш йиғимини камайтириш кўзда тутилмаган. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазирлигининг матбуот хизматига таянган холда КазТАГ хабар бермоқда.

Аввалроқ вазирликда утиллаштириш йиғимига қарши фаоллар билан учрашув бўлиб ўтган эди. Фаоллар утиллаштириш йиғимини бекор қилиш талаби билан Остонага турли минтақалардан йиғилиб келган. Уларнинг айтишича, утиллаштириш йиғими 2016 йилда жорий этилгач, машиналарнинг ўртача ёши 20дан 24 ёшгача кўтарилган.

Қозоғистонда автомобиллар деталлари ва мойларини қайта ишлаш учун тўлов – утиллаштириш йиғими 2016 йилда жорий этилган. Тўловларни йиғиш 2015 йилда ташкил этилган, собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоевага алоқадор деб ишониладиган “Оператор РОП” ширкатига топширилган.

2022 йилда президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонни қамраб олган оммавий тартибсизлик ва Назарбоевларга қарши хитоблар манзарасида Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизига оидлиги айтиладиган “Оператор РОП” ширкати фаолиятини тугатишга буйруқ берган.

Тоқаевга кўра, мазкур ширкат фаолияти тадбиркорлар ва жамиятда “кўплаб саволлар” туғдирмоқда, шунингдек утиллаштириш йиғимини бошқариш билан “давлат ташкилоти шуғулланиши лозим”.

Кейинроқ ҳукуматнинг маълум қилишича, 2016 йилдан бери “Оператор РОП” ширкатига утиллаштириш йиғимидан 691,9 миллиард танга (15,8 млн доллар) пул тушган.

19 январь куни Қозоғистон ҳукумати “Оператор РОП” ширкатини утиллаштириш йиғими олиш ҳуқуқидан маҳрум этиб, давлат ташкилотини янги оператор қилиб белгилаган. Йиғим ҳам икки баробарга арзонлаштирилган.

XS
SM
MD
LG