Ссылки доступа

Тошкентда Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактаби очилди


Шавкат Мирзиёев сешанба куни Оксана Чусовитина номидаги гимнастика бўйича спорт маҳорати мактабига ташриф буюрди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Муассаса 1−11-синфлардаги 105 нафар ўқувчига мўлжалланган. Бу ерда 91 нафар бола таҳсил олмоқда. Улар қўшни 175-мактабда умумий таълим дарсларида қатнашади.

Мактаб юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда терма жамоалар учун халқаро тоифадаги спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, мураббий ва гимнастикачиларнинг малакасини оширишга қаратилган.

Шу куни Шавкат Мирзиёев 2022 йилдаги фармони асосида очилган Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов бокс мактабига ташриф буюрди. Биринчи қабул 2022 йилда бўлиб ўтган ва ҳозир бу ерда 50 нафар талаба таҳсил олмоқда. Мактаб 175 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 5−11-синфлар учун 25 нафар ўқувчи танлаб олинади.

Спорт гимнастикаси бўйича уч карра жаҳон чемпиони, жаҳон кубоги соҳиби Оксана Чусовитина саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

XS
SM
MD
LG