Қирғизистон Миллий электр тармоғи (ҚМЭТ) маълум қилишича, мамлакатда электр энергияси истеъмолида қисқа муддатли чекловлар жорий этилган.
ҚМЭТ маълумотларига кўра, Тўқтўғул ва Уч-Қўрғон гидроэлектр станцияларидаги реконструкция ишлари деб чекловлар 5 мартдан киритилмоқда ва айниқса юклама энг оғир бўлган соатларда татбиқ этилади.
Энергетика вазири Таалайбек Ибраевнинг депутатларга хабар беришича, Тўқтўғул ва Учқўрғон ГЭСларида таъмир ишлари 20 февралда бошланиши керак бўлган, бироқ об-ҳаво кутилгандан совуқроқ бўлгани боис реконструкция 5 мартга кўчирилган.
Чекловлар 10 мартгача жорий этилмоқда. 10 мартдан об-ҳаво исиб кетиши кутилмоқда, бунинг натижасида аҳоли ўртасида электр энергияси истеъмоли ҳам камаяди.
Аввалроқ Энергетика вазири ўринбосари Таалайбек Байғозиев Тўқтўғул сув омборида сув ҳажми кескин камайгани сабабли фуқароларни электр энергиясини тежашга чақирган эди. Мулозимнинг қайд этишича, ҳозирда омбордаги сув ҳажми сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичдадир.
Қирғизистонда икки ГЭС таъмирталаб бўлгани учун электр энергияга чекловлар жорий этилмоқда
Чекловлар 10 мартгача жорий этилмоқда.