Ссылки доступа

Қирғизистонда жамоат жойларида чекиш учун жарима кучайтирилди


Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида чекиш учун жарима миқдорини оширишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Энди, жамоат жойларида маҳсулотларини чекиш учун жарима миқдори таҳминан 33 долларни ташкил этади. Аввал бу миқдор 1000 сомни (11 доллар) ташкил этган.

Болаларга тамаки маҳсулотларини сотганлик учун жарима жисмоний шахслар учун 10 минг сом (тахминан 112 доллар) ва юридик шахслар учун 35 минг сом (391 доллар)гача оширилди.

Бундан ташқари, қонун билан жамоат жойларида тамаки, чилим ва электрон сигареталар чекиш тақиқланади, махсус ажратилган жойлар бундан мустасно;

- иш жойида ва бинолар ичида;

- аэропортларда, темир йўл ва автовокзалларда.

Чекиш учун санитария ва ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган махсус хоналарни ажратишга рухсат берилган.

XS
SM
MD
LG