Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Текширув давомида фоҳишаликка мажбур қилган аёл Г.Н. ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисмига асосан, жиноят иши қўзғатилган.
Қизнинг маълум қилишича, у уйидаги тазйиқ ва яқинлари уни тушунмаслиги туфайли уйдан чиқиб кетган. Сўнг бир таниши уни Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги қандайдир хонадонга олиб борган, мазкур хонадон эгаси бўлган аёл эса уни фоҳишаликка мажбур қилган. Лекин қиз муайян вақтдан кейин у ердан қочиб кетган ва кўмак сўраган.
Болалар омбудсмани сўрови асосида Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолат бўйича боланинг манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттириши айтилган.