Тожикистон Педагогика университети ҳудудида ва дарс вақтида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди. Тақиқ 2024 йил сентябрь ойидан кучга киради.
Университет маъмуриятининг баёнотида айтилишича, смартфонлар талабаларнинг билим олишига тўсқинлик қилмоқда. Маъмурият ота-оналардан фарзандларини смартфонсиз университетга юборишни сўрамоқда.
Педагогика университетининг ушбу қарори ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Университет ҳудудида смартфонлардан фойдаланиш учун талабалар қандай жазога тортилиши ҳозирча номаълум.