Россиянинг Калуга вилоятида Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлдирилди. АСТРА Телеграм канали маълум қилишича, қозоғистонликлар 7 март куни эрталаб Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари билан отишмада ўлдирилган.
Канал маълумотларига кўра, 35 ва 32 ёшли эркак Россия ҳудудида террорчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган. Улар “Исломий давлат - Хуросон вилояти” гуруҳи аъзолари эканлиги айтилмоқда.
ФСБ маълум қилишича, воқеа жойидан Макаров тўппончаси, Калашников автомати ва портловчи мосламалар ясаш учун танавор топилган.
9 март куни Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россияда икки қозоғистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади, бироқ бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Улар “Исломий давлат - Хуросон вилояти” гуруҳи аъзолари эканлиги айтилмоқда.