Associated Press агентлиги хабарига кўра, турк полицияси мамлакат шимолий-ғарбидаги Сакарья вилоятида ўтказилган рейдлар чоғида қурол-аслаҳа, нақд пул ва “ташкилий ҳужжатлар”ни қўлга киритган.
“Террорчиларнинг ҳеч бирига кўз очтирмаймиз. Хавфсизлик кучларимизнинг аъло даражадаги саъй-ҳаракати билан тинимсиз давом эттирамиз”, дея иқтибос келтирган агентлик Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая сўзларидан.
Вазирга кўра, қўлга олинган шахслар ноқонуний масжид ва диний мактабларда фаолият кўрсатиб, “Ислом давлати” гуруҳига молиявий дастак кўрсатиб келишган.
Сўнгги 10 йил ичида Туркияда “Ислом давлати”га алоқадор шахслар томонидан кўплаб ҳужумлар содир этилди. Бундай ҳужумлардан охиргиси жорий йил январида Истанбулнинг Сариер туманида содир этилган бўлиб, унинг натижасида бир киши нобуд бўлган.
Шунингдек, ИДга алоқадор ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов 2017 йил 1 январь тунида Истанбулдаги “Reina” тунги клубига бостириб кириб, одамларни ўққа тутгани натижасида 39 киши яраланган, етмиш чоғли одам яраланган эди. “Ислом давлати” гуруҳи 2015 йил октябрида Анқарадаги тинч митинг пайтида содир этилган ҳамда 100 дан зиёд киши ўлимига, қарийб 250 одамнинг яраланишига сабаб бўлган терактга алоқадор экани айтилади.