Ссылки доступа

Абдулла Арипов Тожикистонга сафар қилади


Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистонга боради. Бу ҳақда унинг матбуот котиби маълум қилди.

Хабар қилинишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, жорий йилнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Тожикистонга ташриф буюради.

Ташриф дастуридан икки мамлакат Бош вазирлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда бошқа тадбирлар ўрин олган.

Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг бош вазирлар иштирокидаги аввалги йиғилиши ўтган йилнинг май ойида Тошкентда бўлиб ўтган эди.

XS
SM
MD
LG