Ссылки доступа

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси ярим миллиард доллардан ошди


11 март куни Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Тожикистон президенти матбуот хизмати хабарига қўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинган.

Хусусан, томонлар 2023 йилда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ташқи савдо ҳажми 504,4 миллион долларни ташкил этгани, Ўзбекистон 6,1 фоизлик улуш билан Тожикистон ташқи савдо айланмаси таркибида 5-ўринни эгаллаганини алоҳида таъкидладилар.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги лойиҳаларни изчил амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга келган Абдулло Арипов Душанбеда 12-мартгача қолади.

Икки энг яқин қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатлар Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан янги суръат олди. 2022-йилда Раҳмон ва Мирзиёев Тожикистон давлат раҳбарининг Тошкентга расмий ташрифи чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йилига миллиард долларга еткашизга келишиб олган эди.

XS
SM
MD
LG