Ссылки доступа

Тожикистонда бедарак йўқолган қизнинг жасади Ўзбекистонда топилди


Сафияхон 7 февраль куни Сирдарёда чўкиб кетган.

9 ёшли Сафияхон Раҳматова бир ой олдин Хўжандда бедарак йўқолган эди. Унинг жасади 12 март куни Ўзбекистон ҳудудида топилди.

Бу ҳақда Озоди радиосига Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси ходимлари маълум қилди.

Сафияхон 7 февраль куни Сирдарёда чўкиб кетган. Уни бир ойдан бери қутқарувчилар ва ғаввослар ҳамда Сўғд аҳолиси қидираётган эди. Қизнинг жасади 12 март куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри яқинидаги Сирдарё қирғоғида топилган.

“Отаси жасадни олиб келиш учун Ўзбекистонга кетган. Уни кийимидан танидилар. Жасад ҳовуздан топилган”, деди қизнинг бувиси.

Тожикистон ФВҚ ходимларининг айтишича, 10 кун аввал улар ўзбекистонлик ҳамкасбларидан қизни Ўзбекистон ҳудудида ҳам қидириб кўришни сўраган эди.

2023 йилнинг ўзида Сирдарёда 55 киши чўкиб кетган, шулардан 19 нафари болалардир. Тўрт нафарининг жасади ҳамон топилмаган.

XS
SM
MD
LG