Ссылки доступа

Тожикистонда машҳур банкирни ўлдирган 2 кишига умрбод қамоқ сўралди


Дилшод Саидмуродов (чапда) ва Шухрат Исматуллоев
Дилшод Саидмуродов (чапда) ва Шухрат Исматуллоев

Охирги йилларнинг энг шов-шувли жиноятлардан бирининг тергови тугаб, иш судда кўрилмоқда. 

Тожикистон Олий судида машҳур "Ориёнбанк" раиси ўринбосари Шуҳрат Исматуллоевни ўғирлаш ва ўлдириш факти бўйича 14 киши судланмоқда.

Прокурор уларнинг барчасига узоқ қамоқ муддатини сўраган. Банкир қотиллигида асосий гумонланувчи бўлмиш Дилшод Саидмуродов ва Камарруззамон Азизовга эса прокурор умрбод қамоқ жазони сўраган.

"Дилшоди СБ" лақаби билан машҳур Дилшод Саидмуродов аввал ҳуқуқ-тартибот органларининг ходими бўлган.

"Ориенбанк" раиси ўринбосари, 49 ёшли Шуҳрат Исматуллоев 23 июнь куни ўғирлаб кетилган. Тожикистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, тажовузкорлар банкирдан катта миқдорда пул талаб қилиб қийноққа солаётганда ўлдириб қўйган. “Кейин жиноят изларини яшириш мақсадида ўлдирилган эркакнинг жасади ва автомашинасини Душанбе-Чаноқ автомобиль йўлининг 130-километрида Зарафшон дарёсига улоқтириб юборишган”, — дейилади назорат органи хабарида.

Шуҳрат Исматуллоевнинг жасади 15 август куни Панжикент шаҳрининг Саразм шаҳридан топилган, банкир 30 август куни Душанбеда дафн этилган.

XS
SM
MD
LG