Ссылки доступа

Фаоллар Туркия ва Тожикистондан ғойиб бўлган мухолифатчилар борасида маълумот беришни талаб қилмоқда


Сухроб Зафар, "Гуруҳ 24" етакчиси
Сухроб Зафар, "Гуруҳ 24" етакчиси

Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда.

“Гуруҳ 24” мухолифат ҳаракатининг фаоллари ҳаракат етакчиси Сухроб Зафар Туркияда ғойиб бўлганини айтмоқда. Улар Истанбул прокуратураси ва Туркиянинг бир нечта давлатдаги элчихоналарига Сухроб Зафарни топишда кўмаклашиш ҳақида ариза топширган.

Бу ҳақида Озоди радиосига "Гуруҳ 24" фаоли Убайдулло Саид маълум қилди. Унинг айтишича, фаоллар Туркия идораларидан ташқари БМТ ва қатор халқаро ташкилотларга ҳам мурожаат қилган.

Аввалроқ, февраль ойида Туркияда ҳаракатнинг яна бир фаоли, 39 ёшли Насимжон Шарифов бедарак йўқолган эди. Ундан ҳамон ҳеч қандай хабар йўқ.

Суҳроб Зафар 10 март кунидан бери алоқага чиқмаяпти. Унинг телефони ўчирилган. Унинг қаердалиги номаълум.

Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда, деб таъкидлайди трансмиллий таъқиб бўйича ҳисоботнинг ҳаммуаллифи Стив Свердлов. Унинг айтишича, Суҳроб Зафар кўплаб ўлдирилиши ёки Тожикистонга экстрадиция қилииниши ҳақида таҳдидлар олган.

Суҳроб Зафар 2014 йилда Туркияга кўчиб келган. Туркияда у кўп марта Тожикистон талаби билан ҳибсга олинган, лекин ҳар сафар қўйиб юборилган.

«Гуруҳ 24» ҳаракати мухолифатчи тадбиркор Умарали Қувватов томонидан ташкил этилган. Тадбиркорнинг ўзи 2015 йилда Истанбулда ўлдирилган. Ҳаракат Тожикистонда суд томонидан 2014 йилда «экстремистик» деб эълон қилинган. Ўнлаб одамлар ушбу ташкилотга аъзоликда айбланиб, қамалган.

XS
SM
MD
LG