Ссылки доступа

Хоразмда ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди


A teacher who beat students in Khorezm
A teacher who beat students in Khorezm

Хоразм вилояти, Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси M.A. билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Тарқалган видеода ўқитувчи бошланғич синфларга дарс вақтида аввалига ўқувчи болани ургани, сўнг ўқувчи қизга бақириб, қаттиқ калтаклагани акс этганди. Қиз партасида ўтирган бўлса ҳам, ўқитувчи уни уришдан тўхтамаган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини билдирганди.

Ўрганишга кўра, мактабнинг бошланғич ўқитувчиси М.А. билан тузилган меҳнат шартномаси 2024 йил 1 мартдан бошлаб бекор қилинган.

Шунингдек, терговга қадар текширув натижасида М.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) асосида жавобгарликка тортилган ва жаримага тортилган.

XS
SM
MD
LG