Ссылки доступа

Тожикистонлик фаоллар Германиядаги Туркия консулхонаси олдида намойиш ўтказди


Улар Туркияда ғойиб бўлган мухолифатчилар ҳақида маълумот беришни талаб қилмоқда.

“Гуруҳ 24” мухолифат ҳаракатининг фаоллари Германиянинг Хюрт шаҳарчасидаги Туркия консулхонаси олдида намойиш ўтказди. Тожикистонлик фаоллар Туркияда 10 март куни ғойиб бўлган ҳаракат етакчиси Сухроб Зафар ҳамда 23 февралда бедарак йўқолган Насим Шарифовларнинг тақдири ҳақида маълумот беришни сўрамоқда.

Аввалроқ улар Истанбул прокуратураси ва Туркиянинг бир нечта давлатдаги элчихоналарига Сухроб Зафарни топишда кўмаклашиш ҳақида ариза топширган эди.

Бу ҳақида Озоди радиосига "Гуруҳ 24" фаоли Убайдулло Саид маълум қилди. Унинг айтишича, фаоллар Туркия идораларидан ташқари БМТ ва қатор халқаро ташкилотларга ҳам мурожаат қилган.

Туркия авваллари Марказий Осиёдан қочиб келган мухолифат вакиллари учун хавфсиз жойга айланган эди, бироқ оҳирги пайтлар Туркия ҳам кўплаб фаолларни экстрадиция қилмоқда, деб таъкидлайди трансмиллий таъқиб бўйича ҳисоботнинг ҳаммуаллифи Стив Свердлов. Унинг айтишича, Суҳроб Зафар кўплаб ўлдирилиши ёки Тожикистонга экстрадиция қилииниши ҳақида таҳдидлар олган.

Суҳроб Зафар 2014 йилда Туркияга кўчиб келган. Туркияда у кўп марта Тожикистон талаби билан ҳибсга олинган, лекин ҳар сафар қўйиб юборилган.

«Гуруҳ 24» ҳаракати мухолифатчи тадбиркор Умарали Қувватов томонидан ташкил этилган. Тадбиркорнинг ўзи 2015 йилда Истанбулда ўлдирилган. Ҳаракат Тожикистонда суд томонидан 2014 йилда «экстремистик» деб эълон қилинган. Ўнлаб одамлар ушбу ташкилотга аъзоликда айбланиб, қамалган.

XS
SM
MD
LG