Ссылки доступа

Қозоғистон Сенати спикери эркаклар мақомини алоҳида белгилашга зарурат йўқлигини билдирди


Аввалроқ депутатлар “Оила бошлиғи тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни таклиф қилган эди.

Қозоғистон Сенати спикери Маулен Ашимбаев эркакларнинг мақомини қонунчиликда алоҳида белгилаб қўйиш учун зарурат йўқлигини билдирди.

Аввалроқ Қозоғистон депутатлари “Оила бошлиғи тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни таклиф қилган эди.

“Менимча, эркакларни ҳимоя қилувчи қонунга эҳтиёж йўқ. Умуман олганда, аёлларимизни ҳам эркакларимизни ҳам бирдек ҳимоя қиладиган тегишли нормалар мавжуд”, деган Маулен Ашимбаев.

Аёллар ва болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлашга оид тузатишлар муҳокамаси чоғида Мажлис депутати Эрмурат Бапи “эркак фуқароларнинг аҳамиятини ошириш мақсадида” оила бошлиғи тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф қилган эди. Бапи таклифига бошқа депутатлар ҳам қўшилган. Масалан, унинг ҳамкасби Жулдиз Сулайменова “оталарнинг ўрни, оиладаги масъулиятини белгиловчи” лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирган.

Қозоқ жамиятини ўта патриархал жамият ҳисобланади. 2023 йилдаги Жаҳон Иқтисодий Форумининг гендер тенглиги бўйича ҳисоботида Қозоғистон 146 давлат орасида 62-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG