Ссылки доступа

Қозоғистонлик фаол Айгерим Тлеужановага нисбатан таъқиб қамоқда ҳам давом этмоқда


Фаоллар Айгерим Тлеужановани таъқиб қилишни тўхтатишни сўрамоқда.

Қамоқдаги фаол Айгерим Тлеужановага нисбатан 10-сонли жазони ижро этиш муассасасида яна жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда 14 март куни унинг адвокати Айнара Айдархонова маълум қилди.

Адвокат билан бирга матбуот анжуманида қатнашган Парламентаризм фонди президенти Зауреш Батталова ва фаол Алнур Иляшевлар Айгерим Тлеужановани таъқиб қилишни бас қилишни талаб қилишмоқда.

Тлеужанова камерадоши аёлнинг “соғлиғига қасддан ўртача оғирликдаги шикаст етказиш”да айбланмоқда. Тергов материалларига кўра, Тлеужанова унинг бармоғини синдириб қўйган. Адвокатнинг айтишича, Айгерим камерасида оғзаки жанжал бўлган, бироқ зўравонликкача иш бормаган.

"Албатта, биз буни "ясама жанжал" ва Айгеримга босим ўтказишнинг бир усули деб ҳисоблаймиз", дейди Айдархонова.

2023 йил июль ойида фаол Айгерим Тлеужанова 2022 йил январь воқеалари вақтида аэропортни босиб олишга уринишда айбланиб, тўрт йилга қамалган эди. У билан айни жиноий иш доирасида айбдор деб топилган мактаб ўқитувчиси Калас Нурпеисов ва яна уч Олмаоталик - Нурлан Далибоев, Эрмухамет Шилибаев, Жан-Аидар Карменовлар - саккиз йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Айбланувчилар бу айбловларни рад этади.

XS
SM
MD
LG