Ссылки доступа

Қозоғистонда қиморвозларга ўзига ўзи қиморга тақиқ қўйиш хизмати рақамлаштирилди


Ажрим сабаблари ичида лудомания, яъни қиморга ружу қўйишлик Қозоғистонда алкоголизм ва гиёҳвандликдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.

Қозоғистонда қимор ойинларига ружу қўйганлар энди интернет орқали ўзига қимор ва гаров ўйнашга тақиқ қўйиши мумкин бўлди.

Тақиқдан сўнг бундай инсон Қозоғистондаги казино ва онлайн-казиноларда ортиқ қимор ўйнай олмайди.

Хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш мумкин, деб хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги.

Ўз ўзига чеклов олти ойдан бир йилгача қўйилиши мумкин, бу давр ичида уни бекор қилиб бўлмайди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, илгари бундай хизмат қоғоз ариза орқали саккиз иш куни давомида кўриб чиқилиб тақдим этилган.

Рўйхатга киритилган шахслар тўғрисидаги маълумот махфий ҳисобланиб, уни фақат мутасадди ташкилотлар кўриши мумкин. Қимор бизнеси билан шуғулланувчи ташкилотчиларга рўйхат бошқа шахсий маълумотлар ошкор этилмаган тақдирда, фақат СТИР реквизитлари билан тақдим этилади, дея ишонтирмоқда вазирлик.

Ноябрь ойида ҳукумат Қозоғистонда қимор ўйинларига қарамлик “жуда кенг тарқалганини” маълум қилган эди. Ажрим сабаблари ичида лудомания, яъни қиморга ружу қўйишлик алкоголизм ва гиёҳвандликдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Расмий маълумотларга кўра, оилаларнинг 40 фоизи қимор деб ажралиб кетмоқда.

XS
SM
MD
LG