Ссылки доступа

Қирғизистонда клиникалар МХДҚ босими деб томография хизматларини арзонлаштирди


Аввалроқ бозор ва ломбард эгалари билан ҳам "тушунтириш ишлари" олиб борилгач дўкон ижараси ва ломбард хизматлари арзонлашган эди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси қатор хусусий клиникалари томография хизматларига нархларни 20 фоизгача арзонлаштирганини маълум қилди.

Қўмитанинг айтишича, бундай қарорга хусусий клиникалар МХДҚ вакиллари билан суҳбатдан сўнг келган.

МХДҚ лаборатория ва тиббиёт хизматлари учун нархларни тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришини қўшимча қилган.

Аввалроқ МХДҚ билан суҳбатдан сўнг лаборатория хизматини кўрсатувчи клиникалар ўз нархларини 30 фоизгача пасайтирган эди. Реагентлар импорти билан шуғулланувчи ширкатлар ҳам реагентлар нархини 15 фоизга арзонлаштирган.

Қирғизистондаги тадбиркорлар ўз хизмати ёки маҳсулотига нархларни махсус хизмат босими билан арзонлаштириши илк бор учрамаяпти. Аввалроқ бозор ва ломбард эгалари билан ҳам "тушунтириш ишлари" олиб борилгач дўкон ижараси ва ломбард хизматлари арзонлашган эди.

XS
SM
MD
LG