Ссылки доступа

Сибирда Чимкентдан қатнаётган автобус ағдарилиб кетди


Бир неча киши жароҳат олган.

Россиянинг Олтой ўлкасида Чимкент-Новосибирск йўналиши бўйича ҳаракатланаётган автобус четга чиқиб ағдарилиб кетди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

Автобус ҳайдовчиси яхлаган йўл деб бошқарувни йўқотиб қўйган ва автобус четга чиқиб ён томонига ағдарилиб қолган.

Ҳодиса оқибатида камида етти нафар йўловчи тан жароҳати олди, улардан бири касалхонага ётқизилган.

Олтой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, автобусда 56 киши — икки ҳайдовчи, 54 нафар йўловчи, жумладан, уч нафар бола бўлган. Улар Новосибирскка сафарини бошқа автобусда давом этган.

“Жами етти киши жароҳат олди, уларга жойида тез ёрдам кўрсатилди. Бир киши Славгород шаҳар касалхонасига ётқизилди”, дея хабар қилди ФВВ.

Автобус яроқли ҳолатда йўлга қайтарилган. Ҳайдовчилар мустақил равишда ушбу автобусни Қозоғистонга ҳайдаб кетган.

XS
SM
MD
LG