Ссылки доступа

Қирғизистонда Клооп сайтини блоклаш қарори ноқонуний деб топилди


Суд қарори фақат сайтнинг рус тилидаги версиясига тегишли.

Бишкек маъмурий суди Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Клооп сайтидан журналистик материални олиб ташлаш ва ресурсни блоклаш ҳақидаги қарорини бекор қилди.

Бу ҳақда 18 март куни таҳририятнинг ўзи хабар берди.

Клооп адвокати Нурбек Сидиқовнинг айтишича, агар маъмурий суд қарорини Бишкек шаҳар суди қўллаб-қувватласа, нашр сайти блокдан чиқарилиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, суд қарори фақат сайтнинг рус тилидаги версиясига тегишли.

Клоопа веб-сайтининг рус тилидаги версияси 2023 йил сентябрида, қирғиз тилидаги версияси эса ноябрда блокланган эди.
Регулятор блокировкага сабаб сифатида “Сиёсатчи Равшан Жеэнбеков 1- тергов изоляторида қийноққа солинаётганини айтди” сарлавҳали материални келтирилган. МХДҚ ушбу материал “ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси обрўсига путур етказаётганини” айтиб вазирликдан сайтни блоклашни сўраган.

Сайтни блоклаш қарорига қўшимча равишда, Бишкекнинг Октябрь туман суди Клооп Медиа жамоат фондини тугатишга ҳам қарор қилган. Прокуратуранинг иддаоси бўйича, Клооп мақолаларининг аксарияти “салбий тусда бўлиб, давлат органлари вакилларини обрўсизлантиришга қаратилган”.

Нашрнинг ўзи искни “Қирғизистонда сўз эркинлигига мисли кўрилмаган босим” деб атаган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ), Human Rights Watch каби қатор халқаро ташкилотлар нашрни ҳимоя қилиб чиққан.

XS
SM
MD
LG