Россия ОАВ хабарига кўра, “Урал хаво йўллари” авиакомпаниясининг Москвадан Кўлобга учаётган самолётида йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва вафот этган.
"Авиаторшина" телеграм канали хабар беришича, 18 март куни Москвадан (Домодедово) Кўлобга (Тожикистон) парвоз қилган Airbus A321neo самолёти 92 йўловчи бўлган.
Парвоз пайтида йўловчилардан бирининг аҳволи оғирлашиб қолгач, учувчилар режадан ташқари равишда Самаранинг Курумоч аэродромига қўнишга қарор қилган.
Ерда беморга реанимация бригадаси тез тиббий ёрдам кўрсатишига қарамай, йўловчи вафот этган. 2 соатдан кейин самолёт Тожикистонга парвозини давом этган.
Парвоз пайтида йўловчилардан бирининг аҳволи оғирлашиб қолгач, учувчилар режадан ташқари равишда Самаранинг Курумоч аэродромига қўнишга қарор қилган.