Молдова ТИВ вакилларига кўра, сайлов кунларидан кейин Россия элчиси Олег Васнецов вазирликка чақирилган ва унга протест билдирилган.
“РФ элчиси элчихона ходимларидан бирининг Молдова Республикаси ҳудудида “исталмаган шахс” (персона нон грата) деб эълон қилингани ва мамлакатни тарк этиши шартлиги ҳақида расман огоҳлантирилган”, дейилган вазирлик баёнотида.
Молдова ТИВ аслида мамлакат ҳудудида фақат Россиянинг Кишинёвдаги элчихонаси ҳудудида сайлов участкаси ташкил этишга рухсат берган. Бироқ элчихона қарори билан Днестрбўйида жами олтита сайлов участкаси ташкил этилган. Булардан учтаси Тирасполда, Бендери шаҳри, Рибница ва Григориополь туманларида эса биттадан сайлов участкаси очилган.