Ссылки доступа

Самарқандда янги туғилган эгизак чақалоқлар уй йўлагида қолдириб кетилди


 скриншот
скриншот

Самарқанд шаҳар, Қорасув даҳасидаги кўп қаватли уйнинг йўлагида янги туғилган эгизак чақалоқлар қолдириб кетилди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.

Хабарга кўра, сумкага устма-уст ҳолатда жойланган чақалоқларни ҳудуд ҳамшираси кўриб қолган.

Эгизак қизалоқларни уй йўлагига аёл киши қолдириб кетган. Унинг ҳаракати кўп қаватли уйнинг кузатув камерасига тушиб қолган. Аёл ниқоб таққан, рўмолга ўраниб олган ҳолатда бўлган.

Биринчи навбатда болаларнинг аҳволини кўрдик, амбулатор хонасига тушириб, юрак уришини текширдик. Эгизакларнинг иккаласи ҳам соғлом… ИИБ ходимлари келиб, вазиятни ўрганди. Болаларнинг онаси шу массив аҳолисидан, дея тахмин қиляпмиз. Сабаби, у бу ерда клиника борлигини билган, — дейди хусусий клиника раҳбари Баҳриддин Дониёров.

Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Дилшод Раҳмоновга кўра, ҳозирда эгизакларнинг аҳволи яхши, улар тўлиқ назоратга олиниб, парвариш қилинмоқда. Ҳозирча болаларни ташлаб кетган аёлнинг шахси маълум эмас.

XS
SM
MD
LG