Ссылки доступа

Чимкентнинг “энг ҳалол милиционери” ҳибсга олинди


У товламачилик ва порахўрликда гумонланмоқда.

Чимкент Ички ишлар бошқармасининг ходими Азамат Аимбетовга нисбатан тергов бошланди. Унга нисбатан икки ойга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди, дея хабар беради КазТАГ.

У товламачилик ва порахўрликда гумонланмоқда.

Азамат Аимбетов 2022 йилда ИИБ сафида илдиз отган товламачиликни фош этганидан кейин машҳур бўлиб кетган эди. У раҳбари Мухтор Бухорбоев устидан шикоят қилиб, раҳбарининг оиласига авиачипталар ва мебел каби қиммат буюмлар олиб беришга мажбурланганини айтган.

"Ўн йилдан бери Ички ишлар органларида ишлайман ва доимо тоза ишлаганман", деган эди Аимбетов ўша пайт.


Аимбетовнинг адвокати ўз ҳимоясидаги ИИБ ходимини "энг ҳалол полициячи" деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG