Ссылки доступа

EХҲТ Ягнобнинг эҳтиёжманд фуқароларига қуёш панелларини ўрнатиб берди

Ягноб аёллари кунига 8 соатгача вақтини фақат овқат тайёрлашга сарфлайдилар.

Европада Хамкорлик ва Ҳавфсизлик ташкилоти Тожикистоннинг Ягноб водийсидаги 20 хонадонга қуёш панелларини ўрнатиб берди.

Бу акция “Марказий Осиё аёлларининг энергетика соҳасидаги иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Ягнобнинг баланд тоғли ҳудудларида жами 500 нафарга яқин одам истиқомат қилади.

ЕХҲТ тадқиқотига кўра, бу хўжаликларда деярли барча овқат тайёрлаш билан боғлиқ юмушлар аёллар бўйнидадир. Асосан ўрта маълумотли, 30-40 ёшдаги бу аёллар ҳар куни камида 6 аъзолик оилалари учун овқат тайёрлашга масъулдирлар. Уларнинг ярмининг 18 ёшгача бўлган фарзандлари бор, ҳар олтинчисининг эри чет элга меҳнат излаб кетган.

Бу аёллар овқат тайёрлашда ўтиндан ва қисман кўмир ва суюлтирилган газдан фойдаланадилар. Натижада кун давомида кўп вақт ўтин йиғишга сарфланади, дейди лойиҳа муаллифлари: аёллар ҳар куни 4-5 соатгача ўтин йиғишга, яна уч соат иссиқ овқат тайёрлашга вақт сарфлайдилар.

Умуман олганда, бу аёллар ҳар куни фақат иссиқ овқат тайёрлаш учун 7-8 соат вақт сарфлашади, дейди лойиҳа муаллифлари.

XS
SM
MD
LG