Тожикистон Алоқа хизмати телефон ва Whatsup қўнғироқларини кузатишини, ижтимоий тармоқларни мониторинг қилишини рад этди. Аввалроқ "алоқанинг янги қоидалари" номланган хабар тожик ижтимоий тармоқларида тарқалаётган эди.
“Фуқароларга маълум қиламизки, Алоқа хизмати ва алоқа операторлари томонидан ҳеч қандай янги қоидалар жорий этилмаган, алоқа соҳасидаги фаолият мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда одатдагидек давом этмоқда”, — дейилади идоранинг 25 март куни берилган баёнотида.
Алоқа хизмати фуқароларни “бундай сохта хабар ва миш-мишларга ишонмасликка” чақирди.
Тожикистонда телефон суҳбатларини кузатиш мавзуси мунтазам кўтарилади. Қонунда қўнғироқлар ва бошқа ёзишмаларни кузатишга фақатгина суд қарори асосида рухсат берилади, бироқ, халқаро ташкилотларнинг ҳисоботида тожик кучишлатар идоралари Хитой ва Россиядан олинган махсус дастурлар ёрдамида фуқароларнинг ёзишмаларини кузатиши бир неча бор таъкидланган.
Алоқа хизмати фуқароларни “бундай сохта хабар ва миш-мишларга ишонмасликка” чақирди.