Ссылки доступа

Қозоғистондаги тошқинларда уч киши бедарак йўқолди  


Улар йўлни қисқартириш мақсадида тракторда Борли дарёсидан кечмоқчи бўлганда дарё ўртасида ботиб қолган

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 28 март куни хабар беришича, бир суткада 1431 киши, жумладан, 312 нафар бола сув тошқини хавфи бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинди.

Хусусан, Қўстанай вилоятининг Экидин, Оққиси, Қизилжулдиз, Янгиқала қишлоқлари ва тўққизта қишлов аҳолиси эвакуация қилинган.

297 та хусусий турар-жой биноси сув остида қолган, 18 та автомобиль йўлини ювиб кетилган ва иккита кўприк вайрон бўлган.

Мураккаб об-ҳаво шароити туфайли Оқтўбе, Оқмўла, Қўстанай, Ғарбий Қозоғистон ва Абай вилоятларида сув тошқини хавфи мавжуд.

Аяғоз туманида ғойиб бўлган уч кишини қидириш ишлари давом этмоқда. Улар йўлни қисқартириш мақсадида тракторда Борли дарёсидан кечмоқчи бўлганда дарё ўртасида ботиб қолган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар трактордан бошқа ҳеч кимни топмаган.

Шунингдек, Аяғоз дарёсидан ўтмоқчи бўлган 1977 йилда туғилган эркак отдан йиқилиб, чўкиб ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

Қидирув ишларига 82 қутқарувчи ва турли техника жалб этилган, психологик хизмат йўлга қўйилган.

XS
SM
MD
LG