25-26 март кунлари президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида ифторликда иштирок этиб, кайвони нуронийлар билан мулоқотда бўлганди.
Namangan24 канали хабарига кўра, Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев давлат раҳбари ҳақига дуода бўлганди.
Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди, дейилади хабарда.