Жиноят ишини қўзғатишга эркакнинг 24 март куни Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида Рубцовскдаги дўконлардан бирида қилган оммавий баёноти сабаб бўлган, дейилади хабарда.
31 ёшли эркак 27 март куни қўлга олинган. У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми (Терроризмга оммавий даъват қилиш, уни оқлаш ёки ташвиқот қилиш) бўйича айбланганмоқда. Ушбу моддада назарда тутилган энг оғир жазо беш йиллик қамоқ ҳисобланади.
Хабарда айтилишича, айбланувчининг Россияда доимий яшаш жойи йўқ, рўйхатдан ҳам ўтмаган. Суд уни икки ойга ҳибсда қолдирди.
Концерт залига 22 март оқшомида уюштирилган қуролли ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 143 киши ҳалок бўлган. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” террор ташкилотининг Афғонистондаги қаноти ўз зиммасига олган. У ҳужумчилардан бири устида бўлган камера воситасида тасвирга олинган ҳужум видеосини ёйинлаган.