Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболди жиноий йўл билан топилган даромадни легаллаштиришда айбланаётган эди. Бу жиноий ишни 1 апрель куни кўриб чиқишни бошлаган маҳкамада у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлди.
Сотиболдининг адвокатлари айбига иқрор бўлиш ва жиноий йўл билан топилган даромадни қайтариш шаклидаги процессуал келишувни расмийлаштиришни таклиф қилган. Шу муносабат билан суд процессуал келишув тузиш масаласини ҳал қилиш учун вақт белгилади, деб хабар бермоқда Олий суд. Маҳкама номаълум муддатга қолдирилди.
Қайрат Сотиболди 2022 йил сентябрида олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Шунингдек, унинг мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланган.
У “Транспорт сервис маркази” компаниясининг 28 миллиард тенгедан ортиқ маблағини ўзлаштириш ҳамда «Қозоқтелеком» компаниясига 12 миллиард тенгедан ортиқ моддий зарар етказишда айбдор деб топилган.
Қайрат Сотиболди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси, 1981 йилда ЙТҲда вафот этган Сотиболди Назарбоевнинг ўғлидир.
2018 йилда Қозоғистоннинг Forbes журнали Қайрат Сотиболди мамлакатнинг 50 та энг бой бизнесменлари қаторига киритди. Нашр унинг бойлигини 163 миллион долларга баҳолаган.
Унга нисбатан солиқдан қочиш бўйича яна бир жиноий иш доирасида ҳозирда тергов кетмоқда.
Аввалроқ Шарқий Қозоғистон вилояти суди Қайрат Сотиболдини колониядан шартли равишда озод этишни рад этган эди.
2018 йилда Қозоғистоннинг Forbes журнали Қайрат Сотиболди мамлакатнинг 50 та энг бой бизнесменлари қаторига киритди. Нашр унинг бойлигини 163 миллион долларга баҳолаган.