Ссылки доступа

Туркияда терактга хозирлик кўраётган тожикистонлик қўлга олинди


Унинг шериги, қирғизистонлик аёл эса Туркиядан бадарға қилинган.

Истанбул полицияси терактга тайёргарлик кўраётганликда гумон қилиб Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини қўлга олди. Бу икки шахс ИШИДга алоқадорликда гумонланмоқда, деб хабар бермоқда IHA агентлиги.

Туркия контрразведкаси ИШИД ҳужрасини кузатиш натижаларига асосланиб Тожикистон фуқароси бўлмиш 37 ёшли Фозилжон А.ни ва Қирғизистон фуқароси бўлмиш 41 ёшли Зулфия С.ни қўлга олган.

Истанбулнинг Пендик туманидаги улар яшаб турган уйнинг ертўласида полиция формаси, бронежилет, рация ва бошқа жиҳозлар ҳамда теракт содир этиш бўйича қўлланма топилган. Терговда улар ўз айбига иқрор бўлган. Бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Прокуратура қарори билан Тожикистон фуқароси ҳибсга олинган, шериги эса Туркиядан бадарға қилинган.

XS
SM
MD
LG