Ссылки доступа

Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб Москвада қўлга олинди


Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. 

Апрель ойининг бошларида Москвада Қирғизистон фуқароси “террор хуружини ёқлаганликда” айбланиб қўлга олинди.Бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилмоқда.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Россия Жиноят кодексининг 205-моддасига биноан, уни қамоққа олиш масаласи кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия тергов органлари Қирғизистон ТИВга хабар берган. ТИВ қўшимча қилишича, зарурат туғилса, гумонланувчига барча ҳуқуқий-консуллик ёрдам берилади.

Қўлга олинган шахсга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG