Хабарга кўра, ЙТҲда Volvo юк машинаси ва Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Toyota-Аlhpard микроавтобуси иштирок этган. Ҳодиса оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) воқеа жойида ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк машинасининг шинаси ёрилиб кетган, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва у ерда тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди. Тегишли экспертиза тайинланди, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга етказиш ва уларни дафн этиш ишларини ташкил этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ишлар учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ҳарбий учоғи хизмат қилади.