Ссылки доступа

Қозоғистонда 7 ва 9 май кунлари ҳарбий парадлар ўтказилмайди

Сабаб сифатида бюджет маблағларини тежаш ҳамда бошқа бирламчи вазифалар кўзда тутилгани кўрсатилган. 

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги 7 май — Ватан ҳимоячилари кунига ҳамда 9 май — Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришилган кунга бағишлаб ҳарбий парад ўтказмаслигини маълум қилди.

«2024 йилда Қозоғистонда бюджет маблағларини тежаш ҳамда бошқа бирламчи вазифалар кўзда тутилгани боис ҳарбий парад ўтказилиши режалаштирилмаган», — дейилади вазирлик хабарида.

Бирламчи вазифалар қаторида вазирлик қўшинларнинг жанговор шайлигини таъминлашни айтиб ўтган.

Қозоғистонда 7 май давлат Қуролли кучларининг ташкил топган куни сифатида нишонланади.

Қозоғистонда 2019 йилдан буён 7 май санасида ҳарбий парад, пандемия бошланганидан буён эса 9 май байрами ўтказилмаган. Ҳар гал сабаб сифатида бюджет маблағларини тежаш ҳамда бошқа бирламчи вазифалар кўзда тутилгани кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG