Ссылки доступа

Қашқадарёда мактаб директори пора билан қўлга тушди


Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида коррупция ҳамда фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди.

Хабар қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят туманларидан биридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби директори ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қарши туманидаги мактаб директорининг ўринбосарини Яккабоғ туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига 55 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG