Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси 5 апрелдан бошлаб Оқтўбедан Қозонга парвозларни номаълум муддатга тўхтатиб туришини маълум қилди.
“Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 5 апрель кунидан Оқтўба – Қозон – Оқтўба йўналишида ҳаво қатнови тўхтатилади”, дейилади авиакомпаниянинг баёнотида.
Аввалроқ, Татаристондаги нефть заводи ва Эрон деталларидан "Шахед" русумидаги дронлар ишлаб чиқарувчи заводга украин дронлари ҳужум қилган эди. Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Россия ҳудудига украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилмоқда.
Аввалроқ, Татаристондаги нефть заводи ва Эрон деталларидан "Шахед" русумидаги дронлар ишлаб чиқарувчи заводга украин дронлари ҳужум қилган эди.