Тожикистон Украинанинг мамлакатдаги элчихонаси Россияга қарши урушга одам ёллаётганлиги ҳақидаги Николай Патрушевнинг иддаосини "асоссиз" деб атади. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби бундай иддао билан Остонада ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишида чиққан эди.
“Россиялик мулозимнинг бу баёноти ҳеч қандай асосга эга эмаслигини таъкидлаймиз”, деб маълум қилган 6 апрель куни ТАСС ахборот агентлигига Тожикистон ТИВ матбуот котиби Шохин Самадий.
"Биз жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган тасдиқланмаган баёнотлар ва изоҳлардан воз кечиш керак деб ҳисоблаймиз", деб қўшимча қилган Самадий.
Тожикистон қонунчилигида ёлланма аскарлик учун беш йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Украинанинг мамлакатдаги элчихонаси Россияга қарши урушга одам ёллаётганлигини иддао қилган эди.