Ссылки доступа

Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштиришда гумонланганлар Озарбайжонга топширилди


Озарбайжонлик "ўғрибошилар" Қирғизистонга "кўча"нинг таъсирини кучайтириш мақсадида келганлиги айтилмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аввалроқ Бишкекда ушланган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини Озарбайжонга топширди. Бу ҳақда МХДҚ матбуот хизмати хабар берди.

Жами беш нафар Озарбайжон фуқаролари 22 март куни Бишкекда ушланган эди. Улар Қирғизистонга "кўча"нинг таъсирини кучайтириш мақсадида келганлиги айтилмоқда. Ушбу озарбайжонликлар шунингдек Хитойдан "кулранг импортни" назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилган Райимбек Матраимовга алоқадор бўлганлиги ва Қирғизистон раҳбариятига суиқасд уюштириш учун Бишкекка келганлиги иддао қилинган.

Халқаро қидирувга берилган Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосарининг ўзи ва унинг 3 ака-укаси Озарбайжон пойтахти Бокуда ҳибсга олиниб, 26 март куни Бишкекка олиб келинган эди.

Матраимовга “Ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва "Жиноий даромадни легализация қилиш" моддалари бўйича айблов қўйилган. Унинг ака-укалари ҳам "Жиноий даромадни легализация қилиш" моддаси бўйича тергов қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG