Қирғизистон мусулмонлар идораси Рамазон ҳайит намози бу йил фақат масжидларда ўқилишини маълум қилди.
Идоранинг матбуот хизмати хабар беришича, бундай қарор аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ва дунёда рўй бераётган воқеалар эътиборга олинган ҳолда қабул қилинган. Ҳайит намози 10 апрель эрталаб соат 07:30да ўқилиши белгиланган.
Аввал Бишкекда байрам намозлари Ҳукумат уйи (президент маъмурияти) ёнидаги марказий майдонда ўқилган.